Кутилмаганда келган офат-ўт балоси туфайли шу йил 12 июнда Қўқон шаҳридаги “Ризқ барака” ва “Истиқлол” савдо мажмуаларида ёнғин рўй берди. Бир ярим мингдан зиёд дўконлар ичида моли билан ёниб кетди. Унинг сабаблари, таҳлил натижалари балки энди эълон қилиниши мумкиндир. Лекин ёнғин пайтидаёқ вилоят ҳамда шаҳар раҳбарлари воқеа жойига етиб келишди. Тадбиркорлар муаммо билан ёлғиз қолмасликларини айтишди. Қолаверса, ўша кунлари Фарғонада бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам тез орада савдо мажмуаси қайта қурилиши учун давлат ёрдам кўрсатишини айтдилар.

- Дўконимиз ичидаги юкларимиз билан бирга ёниб кетди. Президентимиз биз хақимизда гапирганларида жуда хурсанд бўлдик. Вилоят ҳокими ҳам далда бўлиб турибди. Биз хурсандмиз. Иссиқ демай ишлашяпти, - дейди жабрланган тадбиркор Нодиржон Абдуллаев. – Илгари дўконларни ҳар ким ўзига қуриб олганди. Энди лойиҳа билан қурилиб жойига тушмоқда.  

Бугун бу икки ёнма-ён савдо мажмуаларида минглаб қурувчилар ишламоқда. Аввало маблағ, қолаверса, бирон бир қурилиш материалидан етишмовчилик йўқ. Вилоятнинг барча қурилиш ташкилот ва жамоалари ёрдам қўлини чўзди. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра савдо мажмуасига кераклигича имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.  

- Ҳозирги кунда лойиҳа асосида “Ризқ барака” савдо комплекси 977, “Истиқлол” комплексида 600га яқин дўкон қурилиш ишлари амалга ошириляпти. Асосий эътибор ёнғин хавфсизлигига қаратилди, – дейди Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Обидхон Жўраев. – Бунинг учун замонавий қурилиш материаллари, базальт қопламалари, ёнғинга чидамли гипс маҳсулотларидан фойдаланиляпти. Бинонинг ўзаги фақат темирдан қилиняпти.  

Иш сурати шу қадар тезки, эрталабки манзара билан кечки кўринишда катта фарқ бор.  

Шу ўринда яна бир маълумотни етказиш жоиз деб ўйлаймиз. Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари қурилиш ишларининг бориши ва унинг молиявий манбаалари ҳақида асоссиз маълумотлар тарқатмоқдалар. Аслида эса...  

– Тадбиркор савдо комплекси билан шартнома асосида ишлаганлиги ва суғурта тўловларисиз фаолият юритганлиги сабабли савдо дўконлари қурилиш ҳаражати тўлиғича савдо комплекси ҳисобидан ва савдо комплекси кредит маблағи ҳисобидан қилиняпти. Бунда тадбиркорлар ҳеч қандай маблағ тўлагани йўқ – дейди ҳоким ўринбосари Обидхон Жўраев.  

Яъни, ёнган дўконлар дўконда савдо қилган тадбиркорнинг хусусий мулки бўлмаган, тадбиркор номида унинг кадастр ёки суғурта ҳужжатлари ҳам бўлмаган. Шундай бўлсада, ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган тадбиркорга янги қурилган савдо мажмуасидан ўша, аввалги жойидан дўкон ажратилди.  

Биздан ҳушхабар кутинг. Саноқли кунлардан сўнг Қўқондаги “Ризқ барака” ва “Истиқлол” савдо мажмуалари қайтадан иш бошлайди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gu5dLh_xWZw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов  

Тасвирчи: Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда янги савдо мажмуаси қад ростлади (+видео)