Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд шаҳрида "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Самарқанд шаҳри "Ширин" массиви ҳудудида 2023-2030 йилларда "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.

Дирекцияга шаҳарчани барпо этиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш; 

давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда белгилаш;

 коммунал бошқариш, инвестицион фаолият, маркетинг, баҳолаш, геология қидирув, топографик суратга олиш, бино ва иншоотлар техник ҳолатини текшириш хизматлари кўрсатиш; 

истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгилаш;

инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил қилиш; 

объектларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида иштирок этиш, муаллифлик назорати ва техник назоратни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассис ва консультантларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқлари берилади. 

Шаҳарчани барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2026 йил 1 июлга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрида “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этилади