–Президентнинг битта чиройли гаплари бор, халқ биздан рози бўлса, яратган ҳам рози бўлади, деган. Ҳақиқатдан ҳам халқ Президентдан рози. Тану-жонлари соғ, умрлари узоқ бўлишини тилаймиз, –дейди Косонсой туманининг Узун қишлоғидан бўлган Мамлакат Жўраева. –Чунки у ва унинг ҳамқишлоқлари Президентнинг эл тилида машҳур бўлган ўша 408-қарори ижросидан мамнун. Қувонмай бўладими ахир. Улар шу ерга 1990 йилда уй-жой қурганлар. Шундан буён на тоза ичимлик суви тармоғи, на асфальт кўча, на рисоладаги электр таъминоти бўлмади. Аслида бу каби қишлоқ, маҳалла, кўчалар Ўзбекистон деб аталмиш мамлакатимизнинг барча ерида бор экану...

Келинг, бугунги вазият ҳақида гаплашайлик. Наманган вилоятида...

–Вазирлар Маҳкамасининг 346-қарорига асосан 256 километр паст кучланишдаги электр тармоқларини модернизация дастури тузилди. 133 та трансформатор ўрнатилади. Жами 27 млрд. сўм маблағ ажратиб берилди, - дейди “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош муҳандиси Тўлқинжон Муллажонов. Бу биринчи босқич. Иккинчи босқич лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқяпмиз. Унга 47 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда.

Косонсой аслида саноати ривожланган, аҳолиси уста деҳқон, боғбон, миришкор инсонлар. Ҳозир ҳар қадамда ободончиликни кўрасиз. “Намуна” маҳалласи ҳам энди номига мос маъно касб қилмоқда. Илгаричи, дерсиз...

–Илгари қийинчилик кўп эди. Эски ёғоч устунларидаги тартибсиз симлар шамолда бир-бирига тегиб чироқ тез ўчарди. Ҳозир улар янгиланди, хурсандмиз. Бундан ташқари кўчамиз асфальтлаштирилди,–дейди шу кўчада яшовчи Икромжон Исмоилов.

Шу кунларда тегирмон навбати “Намуна” маҳалласига келгани рост эди. Қуввати 400 кВт бўлган 2 та яп-янги трансформатор келтирилди. 2 километрга бетон устунлар ўрнатилиб янги қувватли сим тортилди.

–Намуна маҳалласида узилишлар кўп бўларди, аҳоли эътирозлари ҳисобга олиниб янги трансформатор ўрнатдик. Энди авариялар олди олинди ва аҳолига электр етказиб бериш узлуксизлиги таъминланди, -дейди Косонсой туман электр тармоқлари бўлими бош муҳандиси Шокиржон Худойназаров.

Туманда жами 10 та янги трансформатор ўрнатилди ва 22 километр тармоқ тортилиб фойдаланишга топширилди.

–Бундан ташқари бу йил 408-қарор бўйича туманга 14 километр тармоқ қуриш ва 15 дона янги замонавий трансформаторлар олиб келиб ўрнатиш режалаштирилган, –дейди Шокиржон Худойназаров. –Ҳозир 7 та манзилда таянч устунларини алмаштириш ишлари амалга оширилиб, ўша жойларга 7 та трансформаторлар ўрнатилмоқда.

Энди яна Муҳаббат опа яшайдиган Узунқишлоққа қайтсак. Бу ерда ҳам Наманганнинг барча  қишлоқларидаги манзарани кўрасиз. Махсус техникалар хандоқ қазиб бетон устунлар ўрнатяпти. Бугун–эрта чириб синиб кетай деган ёғоч устунлар олиб ташланади. Электр симлари янгиланади.

–Симларнинг очиқлигидан ҳавотирда эдик. Чунки уларда базида туташиш ҳолати рўй бериб узилиб тушарди. 60 та хонадонга мўлжалланган трансформатордан 150 хонадон фойдаланиб келаётганди. Қишда қуввати жуда пасайиб кетар эди. Совуқхона ишламасди. Умуман аҳвол оғир эди. Бу трансформатор ўрнатилгач, умид қиламизки энди кир машинамиз, совуқхонамиз, электр печларимиз ишлаб кетади, –дейди Мамлакат Жўраева.

Ҳа, мамлакатимизда кеч бўлсада ҳар бир инсон учун муносиб яшаш шароити яратиш устувор вазифага айланди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/ffwGayfYf14" title="Мамлакат Жўраева: Биз Президентдан розимиз!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакат Жўраева: Биз Президентдан розимиз! (+видео)