Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, "Ислом бирдамлиги" ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси”, деб топилди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди. 

Мукофотни Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев топширди. 

Тадбирда таъкидланганидек, жорий йилги спорт мавсумида Шарифа Давронова олдидаги энг муҳим мусобақалардан бири ёзги Осиё ўйинлари ҳисобланади. 

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ташкил этиладиган қитъа ўйинларида муносиб натижага эришиш, келгусида катталар ўртасидаги чемпионатларда ҳам кўзланган натижага эришиш Шарифанинг спорт фаолиятидаги муҳим нуқта саналади. 

Т.Рўзиев, 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарифа Давронова Осиёнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси