Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

Мажлисда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади.  

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилди:  

“– Азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.  

Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар!  

Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади?  

Албатта, сизлар!  

Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади?  

Албатта, сизлар!  

Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади.  

Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.  

Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!  

Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин!"  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилди