Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 8 ноябрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Инсон учун» шиори остида хайрия марафонларини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилинган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида юртимиз бўйлаб ташкил этиладиган 16 та марафоннинг ҳар бирига ногиронлиги бўлган шахсларни, хусусан, ҳудудларда 250 нафардан, VII Тошкент халқаро марафонида 1 минг 100 нафар, жами 4 850 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

Марафонлардаги аёл ва эркаклар қуйидаги номинациялар бўйича (ҳар бир марафонда жами 24 нафар совриндор) алоҳида тақдирланади:
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар;
Кар ва заиф эшитувчилар;
Ақлий ривожланишда ортда қолганлар;
Ҳаракат таянчи шикастланганлар ва бошқалар.
Марафон 12 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилади, соат 17:00 да старт олади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА