Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси” аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси бўлиб ўтди.

Унда ижодкорларнинг 500 га яқин турли мавзуларда ишлаган фотосуратлари намойиш этилди.    

Кўргазма учун тақдим этилган фотосуратларнинг мавзуси ва жанри чекланмаган бўлиб, унда портрет, манзара ва аралаш жанрдаги анъанавий ва ноанъанавий асарлар, қизиқарли сюжетларнинг ранг-баранг ва оқ-қора рангдаги композицияларнинг турли мавзулар ёрдамида талқин қилинганини кўриш мумкин.    

Хусусан, фотосуратларда миллий анъаналаримиз, юртимизнинг олис гўшаларидаги сокин манзаралар, гўзал табиат, ҳайвонот ва наботот олами, хорижий мамлакатларнинг кўз илғамас ноёб манзаралари ҳамда чиройли нуқталари каби кўз кўрса кўнгил яйрайдиган ҳолатлар акс эттирилган.    

[gallery-15838]

Ҳаваскор фотографлар учун бундай кўргазманинг уюштирилиши жуда яхши имконият. Чунки, кўргазма экспозициясидан таниқли фотографлар ишлари билан бир қаторда ҳаваскорларнинг ижодлари ўрин олган.    

 Шунингдек, бу йилги кўргазмада АҚШ, Германия, Исроил, Россия сингари хорижий мамлакатлардан ҳам фотографлар иши намойиш этилди.    

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sEpveMxwMUE" title="500 ga yaqin turli mavzulardagi fotosuratlar namoyishi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Бугунги кунда Бадиий академия олдига бадиий меросни асраб-авайлаш, миллий тасвирий ва амалий санъатнинг нодир дурдоналарини халқаро миқёсда тарғиб этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш каби вазифалар қўйилган.  

Бу иқтидорли ёшларга кенг имкониятлар яратиб, халқнинг бадиий меросини келажак авлод учун асраб-авайлашга хизмат қилмоқда.    

Гулноза Бобоева,

Рустам Назарматов (сурат, видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500 га яқин турли мавзулардаги фотосуратлар намойиши (+видео)