Президент сайловида фарғоналик ёши улуғ инсонлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб топган номзод учун овоз бермоқда.

Бувайда туманининг "Қорақум" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 128 ёшли Ҳувайдо момо Умарова уч асрни кўрган. 1895 йилда туғилган онахон анча тетик ва бардам. Олти нафар фарзанд тарбиялаб, ҳозирда 32 набира, 78 чевара, 78 нафар эваралар ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Маҳаллада жойлашган сайлов участкаси аъзолари Ҳувайдо момо хонадонига келишди. Момо сиёсий жараёнда иштирок этди, юртимизга тинчлик ва омонлик тилаб дуолар қилди.  

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг энг кекса аёли 128 ёшли Ҳувайдо момо овоз берди