Муддатидан илгари бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга кўплаб хорижий кузатувчилар ташриф буюрган. Уларнинг айримлари Андижон вилоятида бўлиб, сайловларнинг қай тарзда ўтаётганлигини бевосита кузатмоқда. Кузатувчилар ўтаётган сайлов жараёни хусусида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Самиддин уғли Сабырбек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси вакили:

– Бугун мамлакатингизда муддатидан илгари бўлиб ўтаётган Президент сайловларини бевосита кузатяпман. Ҳозиргача 4 сайлов участкасида бўлдим. Андижонда, умуман, Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик ишлари юқори савияда ташкил этилганининг гувоҳи бўлдим.  

Айниқса, фуқароларнинг фаоллиги, сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур барча шароитлар яратилганлиги, сайлов комиссияларида ўз ишини пухта биладиган, муайян тажрибага эга кишилар фаолият юритаётганлиги, сайлов жараёнлари эса халқаро талаб ва стандартлар асосида ўтказилаётганлигини бевосита кузатдим.  

Ўзбекистонда одамларнинг кайфияти юқори. Албатта, бунинг асосий сабаби юртингиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тўкинликдан деб биламан. Ўзбек халқига, Ўзбекистонда яшаётган барча миллат вакилларига тинчлик-хотиржамлик, юртингизга эса барқарор ривожланишини тилайман.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ кузатувчилар миссияси вакиллари Андижондаги сайлов жараёнини кузатмоқда