Юртимизда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Унда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган юртдошларимиз фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда.
Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Қўчқоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда овоз бериш жараёнлари ҳақида маълумот берилди:
[gallery-12705]
— Республикамиз бўйлаб сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш уюшқоқлик билан давом этмоқда. Соат 13:00 ҳолатига 10 миллион 52 минг 289 нафар сайловчи ёки жами сайловчиларнинг 52,16 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Шу пайтга қадар сайлов жараёнлари билан боғлиқ 83 та мурожаат келиб тушган. Улар қонунчилик доирасида кўриб чиқилмоқда.
Муҳтарама Комилова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА