Муддатидан илгари ўтказилаётган Президент сайловлари жараёнида жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этди.
Овоз бериш жараёнларини Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили ҳам кузатди.
Жумладан, минтақавий вакил Абира Ҳусейнова 17-сон жазони ижро этиш колониясида ташкил этилган 613-сон сайлов участкасида, 1-сон жазони ижро этиш колониясидаги 612-сонли, 4-сон Тергов ҳибсхонасида жойлашган 77-сонли сайлов участкаларида бўлди. Маҳкумларнинг сайловда овоз бериш жараёнларини кузатди.
Маълумот учун, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 10 майда тасдиқланган Календарь режага кўра, сайловга 45 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги маҳкумларнинг овоз бериши учун сайлов участкалари ташкил этилган.
Зариф Комилов, ЎзА