Айни пайтда Президент сайловида овоз бериш жараёнлари қизғин паллага кирди. Ушбу сиёсий ва муҳим тадбирда мамлакатимиз фуқаролари, ёшу кексалар, давлат ташкилотлари ва корхоналар вакиллари ҳам фаол қатнашмоқда.

ЎзА мухбири сайловда ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, халқимиз турмуши фаровонлиги, фарзандлари келажаги учун овоз берган ҳамюртларимизнинг фикри билан қизиқди.  

Саъдулла Искандаров – таниқли олим, академик:  

–Очиғини айтганда, сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлатни бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шаклидир. Юртимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловларнинг энг юксак демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, Бош қомусимизда мустаҳкамланган қоидалар асосида ўтишига, сайловчиларнинг фаоллиги ва улар қабул қиладиган қарорга боғлиқдир.  

Шундан келиб чиқиб айтганда, Президент сайловини ўтказиш мамлакатимиз равнақи ва келажаги ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар учун муҳим ҳисобланади. Бу жараённи юракдан ҳис этиб, бугун мен ҳам Ўзбекистонимиз ривожи учун, фан ва таълимнинг юксалиши ва халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида ўз фуқаролик бурчимни бажардим.  

Жаҳонгир Зияев – “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати:  

–Ватаним тараққиёти, оилам фаровонлиги, фарзандларим келажаги учун ўзим танлаган номзодга овоз бердим. Негаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, замонавий таълим равнақи, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишида муҳим аҳамият касб этади.  

Шундан бўлса керак, Президент сайловида ўз номзодига овоз бериш ҳар бир фуқаро учун ҳам катта масъулият юклайди. Бу жараён бевосита халқимиз ҳаётининг саодатли, тўкин-сочинли ва тинч-тотув ҳаёт кечириши билан боғлиқ.  

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватаним тараққиёти, фарзандларим келажаги учун ўзим танлаган номзодга овоз бердим