Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи Равшанжон ака ҳамда Райҳоной опа ёруғ оламни қалб кўзлари билан ҳис қиладилар. Тақдир умр йўлларини бирлаштирганидан буён бу жуфтлик бир-бирига елкадош, ҳамнафас. Бугун улар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзод учун овоз берди.

Хабарингиз бор, 2016 йилда юртимизда ўтказилган Президент сайловида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчи бўлиб илк марта кўзи ожизлар учун мўлжалланган сайлов бюллетенлари жорий қилинган эди.  

Айтиш мумкинки, сайлов жараёнларини демократик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ўтказиш мақсадида брайль шрифтли сайлов бюллетенларининг яратилиши Равшанжон ака ва Райҳоной опа каби кўзи ожиз сайловчилар учун айни муддао бўлди.  

– Авваллари ҳам сайловларда иштирок этганмиз, албатта, – дейди Райҳоной опа. – Аммо кимнингдир ёрдами билан сайлов участкасига туртиниб-суртиниб борардик. Номзодларнинг таржимаи ҳоли дастурини бизга ўқиб беришарди. Ўзимизга маъқул номзодни айтардик - бировлар биз учун бюллетенга белги қўярди. Мана, замон ўзгарди: энди бунақа ноқулайликлар ортда қолди, минг шукр. номзодларнинг бўртма брайль алифбоси асосида ёзилган таржимаи ҳоли ва дастурлари билан яқиндан танишиб чиқдик ва улар орасидан муносиб номзод учун мустақил равишда овоз бердик. Равшан ака - нафақада, Райҳоной опа эса тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга мусиқа фанидан сабоқ беради, турли байрам тадбирларида маъноли қўшиқлари билан кўпчиликнинг юрагида қолади.  

Маълумот учун: бугун ўтаётган Президент сайловида бағдодлик 118 нафар кўзи ожиз сайловчилар иштирокини таъминлаш учун барча зарурий шароитлар яратилган. Туманнинг "Обод юрт" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган 381-сайлов участкаси аъзоси Азизахон Джалилованинг маълум қилишича, ҳудудда 2 минг 432 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлса, уларнинг 16 нафари бетоблиги ва бошқа сабабларга кўра яшаш хонадонидан туриб овоз беради.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайловда кўзи ожиз фуқаролар учун ҳам муносиб шароит яратилган