Қашқадарё вилоятида ҳам эрта тонгдан сайлов жараёни кўтаринки руҳда бошланди. Овоз бериш жараёни Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида ҳам аҳоли овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур сайлов участкасида Геолог маҳалласида яшовчи 1 минг 303 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган.
[gallery-12654]
Қашқадарё вилояти ҳокими M.Азимов ҳам мазкур участкага бориб, оилавий овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиб, биринчилар қаторида овоз берди.
Маълумот ўрнида, 13-Қашқадарё сайлов округидан олинган сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони 1 миллион 850 минг 92 нафарни ташкил этади ва шундан 88 минг 228 нафари муддатидан олдин овоз берган.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.