Сирдарё вилоятида ҳам фуқаролар юртимиз келажаги учун ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз бермоқда.

Гулистон шаҳридаги 15-сайлов участкасида овоз бериш жараёнларини кузатдик. Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев оила аъзолари билан келиб овоз берди. Шундан сўнг вилоят ҳокими сайлов участкасида нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ва илк марта овоз бераётган ёшлар билан сайлов жараёнлари ҳақида суҳбатлашди.

[gallery-12683]

– Муносиб номзодга овоз бериш келгусида мамлакатимиз тараққиёти, жамиятимизда демократик тамойилларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз, – деди вилоят раҳбари. – Буни, масъулиятни чуқур ҳис этиб, сайловда уюшқоқлик билан қатнашаётган юртдошларимиз кайфиятидан ҳам англаш мумкин.

Сайлов жараёнлари вилоят ҳудудларидаги 288 та сайлов участкасининг барчасида кўтаринки руҳда бошланди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хокими овоз берди