Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Навоий вилоятида ҳам кўтаринкилик ва фаоллик билан бошланди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизда энг муҳим сиёсий тадбир бўлиб, эртанги кунимизни, мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради. Қолаверса, ушбу тадбирда ҳар бир фуқаромиз фаол иштирок этиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодни қўллаб-қувватлаши керак, – деди Н.Турсунов.  

Мазкур сайлов участкасида 2414 нафар сайловчининг рўйхати шакллантирилган бўлиб, белгиланган тартибларга риоя қилинган ҳолда овоз бериш жараёни давом этмоқда.  

[gallery-12650]

А.Бўриев,

 С.Аслонов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нормат Турсунов: “Президент сайлови эртанги кунимизни, мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради”