Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам юқори кўтаринкилик билан бошланди.

Юртимизнинг келгусидаги тараққиёти, умуман, Ватанимиз истиқболида муҳим аҳамият касб этувчи Президент сайловида иштирок этиш, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиш ва лозим деб топган номзодга овоз бериш учун Андижон вилоятида ташкил этилган 928 сайлов участкасига сайловчилар кела бошлади. 

Сайловнинг юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун барча сайлов участкаларида зарур шароитлар яратилди. Сайловда 1 миллион 684 минг нафардан зиёд андижонлик сайловчи иштирок этиши кўзда тутилган. Уларнинг 7 минг 911 нафари биринчи бор сайлаш ҳуқуқидан фойдаланади.

2- Андижон округ сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 28 июндан 5 июлга қадар ўтказилган муддатидан олдин овоз бериш давомида 2-Андижон округи ҳудудида жами 22 минг 507 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Шунингдек, вилоятдаги қатор сайлов участкаларида сайлов  жараёнларни видеокузатув асосида кузатиш имкони яратилди.  

[gallery-12649]

Андижон шаҳридаги Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида ташкил этилган 35- сайлов участкасига сайловчилар эрталаб белгиланган вақт, яъни 8.00 дан  кўтаринки кайфиятда кела бошлади.  

– Сайловларни юқори савияда ўтказиш, сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун ҳамма нарса тахт, – дейди 35- участка сайлов комиссияси раиси Абдумухтор Ҳакимов. – Ҳудудимизда 2 минг 175 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улар орасида 11 нафари биринчи бор овоз бераётган ёшлар.  

Сайловчиларнинг 45 нафари муддатидан аввал овоз берди. Участкамизга келган сайловчиларга рўйхат асосида сайлов бюллетенлари берилмоқда. Эрталабдан сайлов участка биноси ёруғ, сайловчиларнинг ҳеч қандай қийинчиликларсиз овоз беришлари, қолаверса, сиёсий партиялар, халқаро кузатувчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайлов жараёнини кузатишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, шифокорлар навбатчилигида тиббий пункт фаолияти йўлга қўйилган.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/J9vuBRi1cnk" title="АНДИЖОНДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ ЮҚОРИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН БОШЛАНДИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Сайловга ташриф буюрган айрим юртдошларимизнинг бўлиб ўтаётган сайлов хусусидаги фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида уларни суҳбатга чорладик:

– Сайлов участкасида сайловчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун зарур барча шароитлар яратилган, – дейди Андижон шаҳридаги Ҳамкорлик маҳалласида яшовчи Толибжон ота Очилов. – Ёшим етмиш бешдан ошган бўлса-да, мазкур сиёсий жараёнда қатнашиш, фуқаролик бурчимни адо этиш учун эрталабдан сайлов участкасига келдим. Шахсан мен, ўзим муносиб деб топган номзодга овоз бериб чиқдим.

Жамият ҳаётидаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшаётган ёшларнинг мазкур сайловда фаол иштирок этаётганлиги қувонарлидир.

– Сайловда илк бор қатнашяпман, – дейди Андижон шаҳрининг Саъдий маҳалласида яшовчи Ҳулкарой Фозилова. – Очиғи, катта қизиқиш ва ҳаяжон билан ўзим яшайдиган ҳудуддаги сайлов участкасига овоз бериш учун келдим. – Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари томонидан ўтказилган сайловолди учрашувларида иштирок этиб, тарғибот материаллари орқали Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, уларнинг дастурлари билан танишганман. Конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб, ўзим муносиб, деб топган номзодга овоз бераман.  

Юқоридаги сайлов участкасида бўлгани каби Андижон шаҳридаги барча сайлов участкаларида сайлов аҳолининг фаоллиги ва кўтаринки кайфияти билан бошланди.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ, Зуҳриддин УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда Президент сайлови юқори кўтаринкилик билан бошланди (+видео)