Бугун эрталаб соат 8.00 да муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9 – Сурхондарё сайлов округи ҳудудидаги 861 сайлов участкасида овоз бериш жараёни байрамона руҳда бошланди.

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбирда овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати асосидаги маълумотларга кўра, округ бўйича сайловда 1 миллион 415 минг 767 сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 8 минг 273 нафари сайловларда илк марта иштирок этаётган ёшлардир. Сайлов участкаларида 28 июнь – 5 июль кунлари 43 минг 563 нафар фуқаро ўзлари танлаган номзодни ёқлаб, муддатидан олдин овоз берди.  

Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида жойлашган 260– сайлов участкасида Шодлик маҳалласида яшайдиган 2 минг 569 фуқаро овоз беради. Уларнинг ўттизга яқини сайловларда биринчи марта қатнашаётган йигит-қизлар. Эрта тонгдан улар участкага келиб,  ўз хоҳиш иродасини билдирмоқда.

[gallery-12648]

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам мазкур сайлов участкасида биринчилардан бўлиб овоз берди.  

– Президент сайлови мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти, юртимиз ободлиги, кўп миллатли халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган муҳим сиёсий тадбир, – деди У.Қосимов. – Бу жараёнда қатнашиш барчамиз учун Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва шарафли бурчдир.  

Холмўмин Маматрайимов,

Жонибек ҚЎЗИМУРОДВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Қосимов: “Президент сайлови мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти, юртимиз ободлиги, кўп миллатли халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган муҳим сиёсий тадбир”