Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида овоз берди.
Барча сайлов участкаларида бўлгани каби Бухоро юридик техникуми биносида ташкил этилган 49-сайлов участкасида ҳам сайловга қизғин тайёргарлик кўрилди.
Эрталаб соат 8:00. Сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Комиссия аъзолари ўзларининг вазифаларига киришди. Овоз бериш жараёни аҳолининг фаол иштироки билан бошланди. Участкада рўйхатга олинган овоз берувчилар бирин-кетин овоз бермоқда.
– 49- сайлов участкасида Фурқат, Абу Али ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинининг Боғишамол кўчасидан 1 минг 915 нафар овоз берувчилар рўйхатга олинган, – дейди участка комиссияси раиси Исматилло Исматов. –Ҳудудимиздаги 41 нафардан ортиқ овоз берувчилар муддатидан олдин овоз берди. Участкада барча шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилиги талаблари асосида яратилган. Аҳолимиз фаоллик билан ўзининг келажаги учун овоз бермоқда.
Зариф Комилов,
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА