Бухородаги халқаро ўтказиш пунктида жанговар ўқ-дориларни ноқонуний олиб киришга уринган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Бухоро вилоятидаги “Олот-автойўл” халқаро ўтказиш пунктида чегарачилар томонидан хизмат ити ёрдамида божхона ходимлари билан ҳамкорликда кириш йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси С.А. бошқарувидаги DAF русумли юк транспорт воситаси кўрикдан ўтказилган.  

Кўрик натижасида юк машинаси тиркамасига ортилган жами 8 дона енгил автомашина орасидан, давлат рақамисиз, русуми Hyundai Elantra бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасидан 1 дона картон қутида 43 дона жанговар патрон яшириб қўйилгани аниқланган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанговар ўқ-дорилар тўхтатиб қолинди