Бухорода кўп миқдордаги “Марихуана” олди-сотдиси билан боғлиқ жиноий фаолиятнинг олди олинди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Когон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган “Қорадори-2023” тадбири давомида Бухоро тумани Боғикалон маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Қ.М. исмли шахс туманнинг Сиёзпоён маҳалласи ҳудудида бошқа бир фуқарога Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика марказининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, 100 дона “victory” ёзувли гугурт қутиларга солиб қадоқланган, соф вазни 307,28 граммга тенг бўлган, қуритилган ҳолатда, кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2 минг АҚШ доллари эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Марихуана” олди-сотдиси билан боғлиқ жиноий фаолиятга чек қўйилди