Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Бош Омбудсмани Шереф Малкоч ҳамда «Туркия-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Осман Местен билан учрашди.

Ш.Малкоч мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори баҳолади. Бугунги кунда Туркия - Ўзбекистон муносабатларининг мустаҳкамланиб бораётган эътиборга сазовор эканини қайд этди.

Янги Конституциянинг қабул қилинишида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан таклифлар билдирилгани ва уларнинг аксарияти қабул қилингани эътироф этилди ва бундай ташаббус Туркия Омбудсманида йўқ эканлиги таъкидланди.

Ўзаро мулоқот давомида инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида  Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманларининг мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўзаро тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётганига эътибор қаратилди. 

Ф.Эшматова инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, фуқароларнинг мурожаатларига вақтида эътибор қаратиш, жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ўз натижасини бераётганини қайд этди. Сайловда инсон ҳуқуқлари таъминланиши, овоз бериши мумкин бўлган маҳкумларга зарур шароит яратилгани айтиб ўтилди. 

Меҳмонлар Туркияда бўлиб ўтган Президентлик сайловида  сайловчиларга яратилган шароитлар ва жараёнларнинг очиқ ёритилиб борилгани бўйича ўз тажрибаси билан бўлишди.

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш  бўйича фикр алмашди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия: Омбудсманлар ҳамкорлиги давом этади