Ҳаммамизга маълумки, жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади ва бунга ҳам саноқли кунлар қолди. Сайлов кампанияси даврида ушбу тадбирга пухта ҳозирлик кўрилди. Президент сайловини ўтказиш учун ташкил этилган сайлов участкалари сайловчилар ўз хоҳиш-иродаларини эмин-эркин билдириши, конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишлари учун шай ҳолатга келтирилди.

Пойтахтимиздаги бир қанча сайлов участкалари ҳам сайловни очиқлик, тенглик ва халқаро демократик тамойилларга мувофиқ ўтказиш учун ҳозирланди. Булар қаторида Миробод туманидаги 105-сайлов участкаси ҳам бор. Мазкур сайлов участкаси замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиёт ҳамда қўлланмалар билан тўлиқ таъминланди. Овоз бериш кабиналари ва қутилари тайёр қилиб қўйилди.  

— Сайловга тайёргарлик ишлари тасдиқланган режа асосида олиб борилди, — дейди 105-участка сайлов комиссияси котиби Фароғат Жабборова. — Сайлов участкамизда 1 минг 259 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, ҳудуддаги соғлиғи ёки кексалиги боис сайлов участкасига келолмайдиган фуқароларимиз учун уй шароитида овоз бериш имконияти ҳам яратилади. Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган сайловчиларнинг бинога кириши ва чиқиши учун алоҳида йўлак, овоз бериши учун ҳам махсус жойлар ҳозирлаб қўйилди.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TTSYorZ6Xgc" title="Сайлов – 2023: сайлов участкалари овоз бериш учун тайёр" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов – 2023: сайлов участкалари овоз бериш учун тайёр (+видео)