Ғиждувонда гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2023” кенг қамровли тадбири давомида Ғиждувон тумани Кўкча маҳалласида жойлашган “Шамшоджон-Хушнудбек” оилавий корхонаси томонидан “Ғиждувон ўрмон хўжалиги”дан ижарага олинган яйлов ер майдони кўздан кечирилган.  

Натижада корхона ишчиси Шофиркон тумани Пашмон маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро Х.И. яйловдан ўтган ариқ бўйидаги 1 метр квадрат ерга ишлов бериб, унда бир туп “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланади.  

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаган шахс аниқланди