Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш норма ва шартларига риоя этилиши аҳволи юзасидан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилган эди.
Жами 28 минг 603 та хонадонда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга 30 кун муддатда етказиб берилганлари – 24 минг 635 та, 30 кун муддатдан кечикиб етказиб берилганлари – 3 минг 668 та; махсус автотранспортларда назорат тарозиларнинг мавжуд эмаслиги ҳолатлари – 1 минг 528 та; суюлтирилган углеводород газини белгиланган вазнда (20 кг.) етказиб берилганлари – 6 минг 600 тани ташкил этади.
Шунингдек, белгиланган вазндан кам миқдорда етказиб берилганлар сони эса – 22 минг 3 та, етказиб берилаётган газ баллонларининг техник соз ҳолатдагилари – 27 минг 993 та, техник носоз ҳолатдагилари – 610 тани ташкил этди.
Бундан кўриниб турибдики, углеводород газини етказиб беришдаги кечикиш, белгиланган вазндан кам ва техник носоз газ баллонларни етказиб бериш ҳолатлари учраб турибди. Етказиб бериш норма ва шартларига риоя этилиши аҳволи ҳамиша назоратда.
Насиба Элибекова, ЎзА