Кўркам иморатлар, муҳташам бинолар қурилиши ўша жойдаги аҳолининг фаровон турмушидан дарак беради. Бу қувонарли албатта. Лекин ҳар ишда ҳам тош-тарози борлигини унутмаслик керак.

Кейинги пайтда фуқароларимиз томонидан уй-жой ва иншоотлар қуришда соҳага оид талаб ва меъёрларни бузиш ҳолатлари тез-тез кўзга ташланмоқда. “Ўзи сотиб олган жой бўлса, истаганини қуради-да” дейиш эса жуда нотўғри фикр. Зеро, ҳар бир бино-иншоотнинг зилзилабардошлиги, лойиҳа ўлчамларига мослиги, хавфсизлиги, экология ва атроф-муҳитга зарар бермаслиги каби кўплаб жиҳатлари инобатга олинадики, бу узоқ йиллар давомида фақат яхшиликка хизмат қилишини кўпчилик билавермайди.  

Фарғона вилояти Учкўприк тумани Қораянтоқ қишлоғида яшовчи Дониёр Саидахмедов яхши ниятлар билан қишлоқдошига қарашли 0,15 сотих ерни сотиб олади. Эски бинони бузиб ташлаб, ўрнига икки қаватли ишлаб чиқариш цехи қуришга киришади. Бироқ бугун бу қурилиш тўхтатилди.  

– Икки йил олдин шу ерни сотиб олиб, қурилиш бошлаганмиз. Мақсадим – трикотаж цехини ишга тушириш, бир неча фуқароларни иш билан таъминлаш эди. Кадастр, АПЗ ҳужжатларини тайёрлаб, қурилишни бошлаб юбордик, лекин асосий талабларни бажармаган эканмиз, – дейди тадбиркор Дониёр Саидахмедов. –Мутасаддилар тушунтиргач, қурилишни тўхтатдик. Аслида ҳам иншоот хавфсизлик, турли ўтказмалар ҳисобга олиниб, қурилиш меъёрлари бўйича қурилса яхши-да.  

Қўқон шаҳар Истиқлол кўчасида қурилаётган икки қаватли савдо-маиший хизмат кўрсатиш биносида ҳам вақтинча иш тўхтаган. Бу иншоот қурилиши ҳам зарур ҳужжатлар тўлиқ тайёрланмай бошлаб юборилган.  

– Қурилишни бошлашда ҳужжатларни тахт қилганмиз, фақат қурилиш назорати инспекциясига хабар бермаганмиз, – дейди ушбу қурилиш объекти иш юритувчиси Мадаминжон Қўшматов. – Қурилиш назорати масъуллари тушунтиришгач, хато қилганимизни англадик. Ҳозир иншоот техник-инструментал кўрикдан ўтказиляпти. Ижобий хулосалар олингач, қурилишни давом эттирсак бўлади.  

Шу ўринда таъкидлашни истардикки, тадбиркорларимиз ҳар қандай қурилишни бошламай туриб, барча масъул идоралардан рухсат олишса, бир қур назоратдан ўтказиб олишса, нур устига аъло нур бўларди. Ахир, якунига етай деб турган бинони бузишни ким ҳам хоҳларди?! Юқоридаги икки ҳолатда ҳам тадбиркорлар тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.

– Низомга асосан, икки қаватдан юқори бўлган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда мазкур объект Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг ҳудудий инспекцияларида рўйхатга олиниши керак, – дейди Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъул ходими Исломжон Олимжонов. – Афсуски, аксарият юртдошларимиз кадастр ҳужжатлари ёки кимларнингдир ваъдаларига ишониб бундай қурилишни бошлаб юбормоқда. Ваҳоланки, баъзи ҳолларда бино-иншоотлар техник талабларга жавоб бермайди, натижада уни бузиш, қайта қуришга мажбур бўлишади. Бундан ташқари, ноқонуний қурилиш учун жавобгарлик ҳам белгиланган.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бино қурилиши нега тўхтатилди?