Аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар сифатини янада яхшилаш, дастурларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали, унинг таркибидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари мутахассислари томонидан ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

– Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида белгиланган дастурлар доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали раҳбари Хуршидбек Юлдашев. 

– Натижада электр энергияси таъминоти бўйича аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилмоқда. Шу кунларда Андижон шаҳрининг “Исломобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Самарқанд, Муҳитдинов кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти сифатини янада яхшилаш мақсадида “ПС "Андижон" ток тақсимлаш иншооти ҳамда "Исломобод" трансформатор пункти оралиғига 6 кВт кучланишдаги янги ҳаво тармоғи тортилмоқда. 

Шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Андижон шаҳрининг Ишчилар маҳалласидаги трансформатор пункти таъмирланиб, СИП кабели тортиш ишлари амалга оширилди. Айни кунда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Умуман, электр энергияси таъминотини яхшилаш, белгиланган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида кўплаб маҳаллаларда электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат), ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда