ҲАЖ-2023

Ҳаж мавсуми — улуғ амаллар адо этиладиган, олий мақсадлар, эзгу ниятлар ушалиши сўраладиган, дуо-тилаклар ижобат бўладиган палла. Шу боис ҳар бир мўмин-мусулмон киши умри давомида бир марта бўлсада, Каъбатуллоҳни тавоф қилиш, Мино водийсида қолиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, Сафо ва Марва тепаликларида саъй қилиш орзуси бўлади.

Давлатимиз ва ҳукуматимизнинг кўмаги билан бу йил Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд фуқаро Исломнинг бешинчи рукни бўлган Ҳаж арконларини беками-кўст бажариб, ҳожилик мақомига мушарраф бўлди. 

Ҳаж ҳижрий сананинг тўққизинчи йилида фарз бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи ҳижрий йилда Ҳаж қилганлар. 

Қуръони каримда: “Одамлар орасида (юриб уларни) Ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар. Улар ўз (диний ва дунёвий) манфаатларига шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун сўйишда) Аллоҳ номини зикр қилиш учун келурлар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз!» (Ҳаж сураси, 26-27-оятлар).

Ана шу ояти каримага мувофиқ, бутун Ислом оламидан мусулмонлар Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамага оқиб келишади. Бу муқаддас заминга Ҳаж ибодатини адо этиш учун келган киши борки, қалби нурга тўлиб, хотиржам бўлади.

Ҳаж – буюк ибодатдир. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга одамларни Ҳажга чорлашни буюрди. Бу чақириққа “лаббай” деганлар улуғ ибодатни амалга оширадилар ва кўпдан-кўп манфаатлар кўрадилар.

Арабларда бир мақол бор: “Лайсал хобар кал муъаяна”, яъни бу “Минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал” деган мақолга тўғри келади. Бу муқаддас заминга келган киши кўради, тўйиб-тўйиб ибодатлар ҳам қилади.

Раҳмоннинг меҳмонларига хизмат қилиш — шараф

Раҳмоннинг меҳмонларига, яъни ҳожиларга хизмат қилиш – шараф. Ана шу шарафни Саудия ҳукумати масъулият билан уддаламоқда. Гап шундаки, сўнгги йилларда Саудия Арабистони зиёратчиларга қулай шарт-шароит ҳозирлаш мақсадида энг янги технологиялар ва сунъий интеллект механизмларидан фойдаланишни йўлга қўймоқда. Бу эса хизмат кўрсатиш сифатининг янада ошишига туртки бўлаётир. 

Хусусан, жорий йилги Ҳаж мавсумида 1 845045 нафар зиёратчини кутиб олиш ва кузатиш ишларида ҳам янги технологияларнинг салмоқли ҳиссаси бор. Бундай замонавийликни Жидда аэропортидаёқ ҳис қиласиз. У ерда Ҳаж ва Умра залларида зиёратчиларга 186 та экранда 16 тильдаги 140 дан ортиқ ўқув материали намойиш этилади.

Бу йилги Ҳаж мавсумининг юқори даражада ўтиши учун Саудия ҳукумати йил давомида тайёргарлик кўрди. Хусусан, зиёратчилар саломатлигини доимий кузатиб бориш учун 32 та касалхона ва 140 та соғломлаштириш пункти ҳамда 32 минг мутахассис ишга жалб этилди.

Ушбу муассасаларнинг умумий сиғими 6132 ўринга етказилди. Биргина Минодаги Жамарот кўпригида 190 та тез тиббий ёрдам машинаси ва 16 та тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари, Ҳаж мавсумини кўнгилдагидек ўтиши учун 14 минг ходим, 9 мингта транспорт воситаси кечаю кундуз хизмат кўрсатди.

Шунингдек, ҳожиларга 30 мингдан ортиқ муборак зам-зам суви тарқатиш пункти орқали 40 миллион литр сув берилди. Бу жараёнларда ҳам роботлар хизматидан кенг фойдаланилди.

“Ўзбекистонликларга ҳавасим келди”

Бу йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожилар учун яратилган шарт-шароитлар бутун дунё мусулмонларининг ҳавасини келтирди. Гап шундаки, юртдошларимиз учун барча имкониятлар ишга солингани, бу имкониятларнинг барчаси ҳожилар манфаатига хизмат қилганини Франциялик ҳожи Иброҳим Халил бундай ифода этди:

Мен кўп марта Ҳаж қилганман. Ҳар гал ўзимиз – 20-30 киши келиб, ўзимиз учун меҳмонхоналарни ташкиллаштирамиз. Мадина шаҳрида ўзбекистонлик ҳожилар қолган “Пулман Замзам” меҳмонхонасида яратилган шароитларни кўриб, роса ҳавасим келди. Бундай ишлар давлат томонидан ташкиллаштирилгани бошқа мамлакатлар ўзлаштириши зарур бўлган яхши тажриба экан. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб, элликбошилар бошчилигида Равзаи шарифга кираётган, автобусларга ўтириб, Уҳуд тоғига, “Қубо” масжидига жўнаётган ўзбекларни кўриб, улар сафида бўлишни орзу қилдим.

Асрорхон домла ҲАБИБУЛЛАЕВ, Сурхондарё вилояти мингбошиси:

Аллоҳга шукр, бу йил юртимизнинг жанубий ҳудуди – Сурхондарёдан 784 нафар зиёратчи муқаддас заминларга келиб, Ҳаж ибодатларини тўла-тўкис бажарди. Ҳожиларимиз тақво билан зийнатланиб, амалларини чиройли адо этишди. Саноқли Ҳаж кунларини охират учун захира бўладиган амаллар билан ўтказишди.

Ҳар қандай сафар албатта, машаққат билан бўлади. Шу жумладан, Ҳаж ҳам. Мусофир чарчайди, қийналади. Лекин бу машаққат ва қийинчиликлар муқаддас заминларда тоат-ибодатлар билан унутилади. Сафарда ўзига яраша қийинчиликлари бўлади, мана шундай ҳолатларда Ҳаж қилувчи киши тилига эҳтиёт бўлиши лозим. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, онасидан туғилгандек гуноҳлардан пок бўлган ҳолда қайтади” (Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривояти).

Дилшод домла ЭРГАШEВ, Навоий вилояти мингбошиси:

Ҳожи бўлиш – шараф, катта масъулиятдир. Уламоларимизнинг айтишича, Ҳажнинг қабул бўлган ёки бўлмагани ҳожининг уйига қайтганидан кейинги амалларидан билинади. Демак, ҳожиларимиз юртимизга қайтганларида билим-маърифат, чиройли хулқ, одоб-ахлоқ ва гўзал феъл-атворда ҳаммага намуна бўлишлари керак. Шу билан бирга, барча хайрли ишларнинг, эзгу ташаббусларнинг бошида албатта, ҳожилар туриши зарур.

Дамин ҳожи МИРЗАЕВ, Сурхондарё вилояти:

– Ҳажга келишни орзу қилиб юрар эдим. Бу йил менга муқаддас заминларга келиш насиб этганидан Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтаман. Гуруҳ раҳбарлари бошчилигида ҳамма амалларни тўлиқ бажардик. Эндиликда меҳмонхоналарда таниқли уламоларимиз бизга “Ҳожилик – улуғ мақом”, “Шукроналик”, “Юртимиз ҳаққига дуо қилайлик”, “Аллоҳ жаннатмонанд Ватанимизни асрасин”, “Кечиримлилик – улуғ фазилат” каби мавзуларда гўзал мавъизилар қилиб беришяпти.

Иншааллоҳ, Ватанимизга қайтиб, маҳаллалар ободлиги, ёшлар таълим-тарбияси борасида мутасаддиларга яқиндан кўмаклашамиз. Халқимиз, маҳалладошларимизни шукроналикка, тинчликнинг қадрига етишга чорлаймиз. 

Дарҳақиқат, айни кунларда ҳожиларни кузатиш учун 6 та халқаро аэропортда 27 оператив гуруҳ кечаю кундуз фаолият олиб бормоқда. 

Ҳожилик мақомига эришган юртдошларимиз она Ватанга қайтишни бошладилар. 

Ҳақ таоло ҳамюртларимиз ҳажларини мабрур, дуоларини мустажоб айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки миллионга яқин ҳожига юқори даражада хизмат кўрсатилди