Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида мактаб таълимини янада ривожлантириб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шароитларни яратиш, хорижий грантларни жалб этиб, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди.

Вилоят ҳокими У.Қосимов бугун воҳадаги 110  умумтаълим мактабига Хитой гранти маблағлари асосида олинган замонавий компьютер жамланмаси ва 36 мактабнинг лаборатория хоналари учун янги жиҳозларни тантанали топширди.  

Вилоятда 935 умумтаълим мактаби, битта Президент мактаби, 23 ихтисослаштирилган, 4 махсус, 2 санаторий типидаги мактаб фаолият юритмоқда. Якунланган ўқув йилида мазкур таълим муассасаларида 531 минг 644 нафар ўқувчи таълим тарбия олди. Кейинги йилларда соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор вилоятдаги умумтаълим мактабларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқмоқда. Жумладан, 2021 йил мактаб битирувчиларининг 24 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 30,1 фоизга етди. Бу йил мактабларни тугатган 32 минг 886 нафар ўқувчининг 274 нафари муддатидан олдин талаба бўлди. 928 нафар ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаль билан тугатди. Айни пайтда воҳадаги умумтаълим мактабларининг 602 таси “яшил”, 329 таси “сариқ” ва 17 таси “қизил” тоифага киритилган. Мактаб ўқувчилари турли фан олимпиадаларида иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Ахборот технологиялари бўйича ҳам ютуқлар йилдан-йилга мустаҳкамланмоқда.  

Тантанали тадбирда мактаб таълимида эришилаётган шу ва бошқа ютуқлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Янги топширилган замонавий компьютер жамланмаси ва лаборатория жиҳозлари ҳам чуқур билимли ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилиб, воҳада мактаб таълими нуфузини янада оширишига ишонч билдирилди.  

Маълумотларга кўра, йили якунигача яна 99 умумтаълим мактабига янги компьютер жамланмаси етказиб берилиб, барча мактабларнинг ахборот коммуникация технологиялари хоналари замонавий компьютер билан жиҳозланади.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Сурхондарёдаги мактабларга компьютер жамланмаси ва лаборатория жиҳозлари топширилди