Президентимизнинг “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги фармонига кўра ёшлар “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

Ана шу юртдошларимиз қаторида Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида таваллуд топган, “Сўғдиёна – Woman” аёллар профессионал футбол клуби аъзоси Набиқулова Нафиса Ўктам қизининг ҳам борлиги янада қувонарлидир.  

– Менинг камтарона меҳнатларимни юқори баҳолаб мукофот берилганидан беҳад мамнунман.  Бу нафақат менинг, балки “Сўғдиёна-Woman” аёллар жамоаси мураббийлари, футболчилари ва қолаверса барча жиззахлик спортчи ёшларнинг хизматлари учун берилган баҳо деб ўйлайман, – деди Нафиса Набиқулова.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевадан мукофотларни қабул қилиб олган Нафиса Набиқулова Жиззахда муносиб кутиб олинди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят ёшлар ва спорт бошқармаси, Янгиобод тумани ҳокимлиги, “Сўғдиёна –Woman” аёллар ПФК жамоаси Нафисани муборакбод этиб, унинг келгуси фаолиятида омад тилашди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нафиса Набиқулова: “Бу мукофот нафақат менинг, балки барча жиззахлик спортчи ёшларнинг хизматлари учун берилган”