Бир қатор ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида “Фермерларнинг буғдойи олиб қўйиляпти” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ушбу хабарга Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагича расмий муносабат билдирди.

“Зафаробод туманида 2023 йил қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига кўра 9 минг гектар майдондан 26 минг 100 тонна бошоқли дон етиштириш режалаштирилган.

Режага кўра тумандаги фермер хўжаликлари “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖ ғаллачилик кластери билан 5 минг 637 гектар майдондан 16 минг 222 тонна, “Блeссeд дистриcт” МЧЖ ғаллачилик кластери билан 1 минг 454 гектар майдондан 3 минг 643 тонна, “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ билан 1 минг 909 гектар майдондан 6 минг 236 тонна бошоқли дон етиштириш бўйича ҳар бир фермер хўжалиги билан фуьючер шартномалари имзолаган”, дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабатида. 

Расмий муносабатда тумандаги фермер хўжаликларига “Зомин Зафаробод кластер” МЧЖ, “Блeссeд дистриcт” МЧЖ, “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан ғалла етиштириш билан боғлиқ имтиёзли кредит маблағларини ажратилиши таҳлил қилинганда айрим фермер хўжаликлари томонидан белгиланган меъёридан ортиқ маблағлар сарфланганлиги, ушбу фермер хўжаликлари томонидан шартномавий режалар бажарилган тақдирда ҳам кредит маблағларидан қарздорлик юзага келиши аниқланганлиги таъкидланган.

Шунингдек, “Келгусида фермер хўжаликлари томонидан кредит қарздорлиги келиб чиқиши олдини олиш мақсадида – туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳи фермер хўжаликларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда келгусидаги кредит қарздорлиги вужудга келмаслиги ҳамда фермер хўжаликларининг рентабеллик даражасини яхшилаш (Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасида ер участкасидан (кадастр баҳосига кўра) оқилона фойдаланмаганда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш белгилаб қўйилган) мақсадида режага нисбатан қўшимча бошоқли дон топшириш бўйича ҳудудлардаги фермер хўжаликлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади Зафаробод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабатида.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерларнинг буғдойи олиб қўйилгани ростми?