Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жорий йилнинг 30 июнида ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисидаги тасвирлар ижтимоий тармоқда тарқалди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Абулқосим Аҳмедов ушбу ҳодисага расмий муносабат билдирди.

 – Куни кеча, жорий йилнинг 30 июнь куни кундуз соат 10.50. лар атрофида Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 997-километрида Бухоро вилояти Жондор тумани ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Chakman” русумли автотранспорт воситасини шу йўналишда бошқариб кетаётган пайтида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Имом Бухорий маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро бошқарувидаги “Epika” русумли автоуловни орқа томонидан уриб юборгани фожеа юз беришининг асосий сабаби бўлган, – дейди капитан Абулқосим Аҳмедов. – Оқибатда “Epika” йўловчиси, Пайариқ тумани Имом Бухорий маҳалласида яшовчи фуқаро воқеа жойида вафот этган. Худди шундай мазкур автоулов ичида бўлган, Хоразм вилояти Хива тумани Жараён маҳалласида истиқомат қилувчи аёл киши шифохонага ётқизилган ва у кўрсатилган муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.  

Бундан ташқари, ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида яшовчи шахслар бошқарувидаги “Lacetti”, “Sinotruk”, “Howo”, “Cobalt”, “Nexia-3” тўқнашиб кетган. Оқибатда мазкур автоуловларга турли даражада техник шикаст етган. Ушбу автомашиналарда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Жиззах шаҳрини Ғаллаорол тумани ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Учтепа – Жиззах 4Р-38 йўлининг 34-35 километрлари оралиғида Сангзор дарёси устидаги кўприк таъмирланаётгани, мазкур йўлнинг 33- километрида йўл ўтказгич қурилаётганини таъкидлаш жоиз. Мазкур жиҳат 4Р-38 йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатининг чекланишига сабаб бўлаётир. Бу эса Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 981 ва 1012-километрлари оралиғида автоуловлар ҳаракатининг сезиларли даражада ортишига олиб келди. Шу маънода барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни, автомашиналар ҳаракати тиғиз бўлган йўналишларда ҳушёр бўлиш сўралмоқда.  

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл қоидаси – умр фойдаси