
Бухоро инновациялар университети ҳомийлигида Шофиркон туманидаги ижтимоий кўмакка муҳтож 10 та оиланинг ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
Туман ҳокими Алишер Файзиллоев, мутасаддилар, нуронийлар, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ходимлари иштирокида хонадонларда бўлиб эҳсонлар эгаларига етказилди.

Эҳсоннинг катта-кичиги бўлмайди. Муҳими бу кўрсатилган эътибор жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат, бағрикенглик каби ришталарнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

–Қурбон ҳайити байрамининг эзгулигига ҳамоҳанг тарзда бугун ёрдамга муҳтож тумандошларни йўқлаб, уларнинг ҳолидан хабар олдик, –дейди Шофиркон тумани ҳокими Алишер Файзиллоев. – Йўқловдан уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Ўз вақтида қилинган эҳсоннинг савоби улуғ бўлади.

Зариф Комилов, ЎзА