Япониянинг Нара шаҳрида Самарқанд кунлари фестивали ўтказилмоқда. Унда самарқандлик туризм соҳаси вакиллари, тадбиркор ва ҳунармандлар, маданият ходимлари иштирок этаётир.

Фестивалнинг биринчи кунида Самарқанднинг туризм ва инвестицион салоҳиятига бағишланган конференция ташкил этилди. Анжуманда кейинги йилларда юртимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, Самарқандда сайёҳлар учун яратилган имкониятлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов фестиваль иштирокчиларига видео мурожаат йўллади. Япониялик туризм соҳаси вакилларини ҳамкорликда ишлашга таклиф қилди. Нара префектураси губернатори Макото Ямашита Самарқанд ва Нара ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Қайд этиш лозим, 2021 йил 24 декабрь куни Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида дўстона муносабатлар тўғрисида шартнома имзоланган.

Конференцияда Самарқанддаги туристик компаниялар томонидан тақдимотлар ўтказилди. Тадбир доирасида G2B, B2B учрашувлар ташкил этилиб, мамлакатимизга япониялик сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича икки томон туристик корхоналари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанд кунлари доирасида вилоят туризм, инвестиция, ҳунармандчилик, гастрономия салоҳиятини намоён этувчи кўргазмалар ўтказилди. Самарқанд оши тайёрланиб меҳмонларга тортиқ этилди.

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар самарқандлик хонанда ва созандаларнинг куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлди.

Тадбирлар давом этмоқда.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда Самарқанд кунлари