Бразилия суди давлатнинг собиқ раҳбари Жаир Болсонаруга 2030 йилгача президент сайловида иштирок этишни тақиқлади, деб хабар тарқатди «UOL» янгиликлар портали.

Демак, у 2026 йил бўлиб ўтадиган президент сайловига номзодини қўя олмайди.

Айбланувчи баёнот беришича, у Олий федерал судга мурожаат қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Болсонарунинг сайловдан бир неча ой аввал хорижий элчилар билан учрашгани Олий сайлов суди томонидан ҳокимиятни суистеъмол қилиш сифатида баҳоланган. Маҳаллий матбуот ёзишича, учрашувларда Президент сайлов участкаларидаги шароитни танқид қилган, овоз бериш жараёни ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болсонару 2030 йилгача президент сайловида қатнаша олмайди