Ҳиндистонда автобус ёниб кетиб, 25 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автобус ёниб кетди, натижада 25 киши қурбон бўлди, деб хабар тарқатди «Ani» агентлиги.
– Автобусдан 25 кишининг жасади олиб чиқилди, – деб баёнот берган Булдхан шаҳри полицияси вакили Бабурао Махамуни. – Ичкарида жами 32 киши бўлган.
Агентлик таъкидлашича, ҳодиса шанба куни тонгда юз берган.