
МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари Евгений Козяк ва Денис Варганов Нурафшон шаҳридаги 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Округ сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев меҳмонларга ҳудудда Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўтган вақт давомида жойлардаги барча сайлов участкалари сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.

Тошкент вилояти бўйича участка сайлов комиссияси аъзолари таркиби Сайлов Кодекси талаблари асосида тузилган. Жойларда тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида, чақирув плакатлари, сайловга оид стендлар ва бошқа тарғибот материаллари белгиланган жойларга тартиб билан ўрнатилди.
Учрашувда хорижлик меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Шундан сўнг улар Нурафшон шаҳрида ташкил этилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари қай даражада бўлаётгани билан ҳам танишди.
А.Мусаев, ЎзА.