Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олий суд томонидан ташкил этиб келинаётган мазкур танлов аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар кенг ёритилишини таъминлашга қаратилган.  

Шу билан бирга, одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича қонун талаблари доирасида фаол ишлаётган журналистлар, блогерлар, судья ва суд ходимлари, ҳуқуқшунослар ва бошқа ижодкорларни рағбатлантириш танлов мақсади ҳисобланади.

Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов суд ишларининг очиқ-ошкора кўрилиши адолат таъминланишида муҳим ўрин тутишини қайд этди. Шу мақсадда Ўзбекистон суд тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоатчиликни қизиқтирган айрим суд ишлари онлайн трансляция ҳам қилинмоқда. Тизимда очиқлик йўлга қўйилганидан кейин суд қарорлари устидан шикоят қилиш ҳолатлари ҳам кескин камайди.

[gallery-12518]

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Бош директори Абдусаид Кўчимов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа кейинги олти йилда Ўзбекистон ахборот маконида сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадамлар қўйилганига эътибор қаратди. Соҳалар, хусусан суд тизими фаолияти бўйича ҳам халқни хабардор қилишга урғу берилди. Илгари халқдан узоқ тутилгани учун бу соҳага халқнинг ишончи йўқолган эди. Эндиликда суд раислари, судьяларнинг халқ билан бевосита мулоқот қила бошлагани, суд фаолияти, суд мажлисларидан одамлар оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлаётгани сабаб аҳолининг судга, айнан адолатга бўлган ишончи тиклана бошлади.

USAID вакиллари Ўзбекистонда одил судлов ва адолат йўлида муҳим ишлар қилинаётганини қайд этди. Суд тизимига жамоатчиликнинг ишончини ошириш, албатта, журналистлар билан бирга амалга оширилади. Айнан шу йўналишда ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз. Илгари матбуот котиблари билан семинарлар ўтказганмиз. 20 нафар журналист ва блогерлар гендер тенглик бўйича ўқитилди. Суд жараёнларини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича ОАВ вакилларига кўмак кўрсатишни ҳам мақсад қилганмиз. Бугунги танлов бўйича ҳамкорлигимиз бунинг яққол намунаси. 

Тадбирда эътироф этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган ўзгаришлар  мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, судлар фаолиятида очиқлик, ошкоралик, қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТнинг Ўзбекистондаги филиали “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ўтказилган танловда беш номинация бўйича 15 нафар ижодкор ва жамоаларнинг ижодий фаолияти мукофотга лойиқ, деб топилди.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Норгул Абдураимова ҳам мазкур танлов ғолиби сифатида эътироф этилди.  

Шунингдек, номинацияларда рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлган мустақил журналист ва блогерлар ҳам тақдирланди. 

Даврон Эрназаров (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Адолат – қонун устуворлигида" танлови ғолиблари ичида ЎзА мухбири ҳам бор