Самарқандда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим ўтказилди. Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари ходимлари, фахрий журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов тадбир қатнашчилари ва самарқандлик барча журналистларни касб байрами билан қутлади.

– Бир пайтлар Самарқандда содир бўлган воқеадан шу ҳудуд аҳолиси бехабар қолган, – деди Э.Турдимов. – Бугун эса одамлар ҳар қандай воқеа-ҳодиса, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида мамлакатимизнинг чекка қишлоғида бўладими, хорижий давлатда бўладими дарров хабар топяпти. Бу эса очиқлик, ошкоралик, сўз эркинлигига қаратилаётган эътибор самараси. Бугун ҳар қандай раҳбарни сергак торттиришда ҳам журналистларнинг ўрни алоҳида. Нафақат расмий оммавий ахборот воситалари ходимлари, балки холис фикри билан ижтимоий тармоқларда қатнашиб юрган ижтимоий фаол фуқаролар, блогерлар ҳам жамият ривожи йўлида фаол эканлиги қувонарли, албатта. 

Самарқанд вилоятида бугунги кунда битта телевидение ва битта радио, учта вилоят, 16 шаҳар ва туман газетаси, 7 хусусий нашр, 4 тармоқ газетаси фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 10 интернет нашри воқеа-ҳодисаларни тезкор, онлайн ёритиб бормоқда. Вилоятда 95 матбаа корхонаси ишлаб турибди. Маҳаллий газеталарнинг барчаси, шунингдек Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг 30 га яқин газетаси Самарқанддаги иккита босмахонада чоп этилмоқда. Мустақиллик йилларида самарқандлик журналистларнинг 9 нафари “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазовор бўлди. 

[gallery-12514]

Самарқандликлар “Олтин қалам” Халқаро миллий мукофотининг турли номинациялари бўйича жами 14 марта мукофотланди. 
Кейинги йилларда жамият ҳаётидаги очиқлик, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятидан аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида ҳокимликлар, бошқарма ва идоралар, ташкилотларда 80 дан ортиқ ахборот хизмати фаолияти йўлга қўйилди. 30 га яқин блогер интернет нашрлари мухбирлари ўз чиқишлари билан журнал ва ахборот хизматларига камарбаста бўлмоқда.

Маросимда “Самарқанднинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблари тақдирланди. 

Шунингдек, бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, 
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар сўзи раҳбарларни ҳам сергак торттирмоқда