Тўсатдан ишни йўқотиш, аввало инсон руҳиятига, шахсий ҳаётига, оила бюджетига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Оиланинг кундалик сарф-харажатлари, кредит тўловлари, соғлиқни тиклаш ва бошқа назарда тутилмаган молиявий эҳтиёжларини тўлдириш муаммосига ечим топиш масаласи кўпчиликни ўйлантириб қўяди.
Агар сиз ишлаётган ташкилот тугатилаётган ёки у ерда ходимлар сони қисқараётган бўлса, эндиликда бундан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Бундай вазиятдан чиқишнинг энг осон ва самарали йўли – ходим ишини йўқотишидан суғурта қилишдир.
“Ўзагросуғурта” АЖ компанияси “POZITIVE” суғурта хизматини таклиф этади. Сиз ходим ишини йўқотишидан суғурта қилиш бўйича суғурта полисини сотиб олишингиз орқали йўқолган даромадингизни қоплаб олишингиз мумкин.
Компания томонидан таклиф этилаётган ушбу суғурта полиси ишончли сармоя бўлиб, давлат секторида ёки барқарор тижорат компанияларида ишлаётганлар ҳам тўсатдан ишини йўқотганида молиявий мажбуриятлар ҳақида қайғурмаслик имконини беради.
Суғурта хизматидан фойдаланиш жуда оддий: шу ҳавола http://epolis.agros.uz:1557/population/positive_create/ орқали ортиқча оворагарчиликларсиз суғурта полисини сотиб оласиз.
Реклама ҳуқуқи асосида.
ЎзА