“Сирдарё – Хитой” бизнес форуми давом этмоқда.Форумда илғор ғояларни амалга ошириш юзасидан ҳукумат ва бизнес вакиллари ўзаро учрашиб, келгусида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилади. Унда Хитойнинг 200 дан зиёд етакчи компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил қилинган форумда вилоятнинг инвестицион салоҳияти намойиш этилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда хитойлик йирик сармоядорлар ўртасида бўлиб ўтадиган музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш тармоқларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвестиция шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар” марказида вилоят ҳудудидаги қўшма корхоналар ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади.

Куни кеча Сирдарё туманидаги "Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғи"да Хитойнинг расмий ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация тантанали кутиб олинди. Улар дастлаб “Пенг-Шенг” ва "Сирдарё Мега люкс" корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Куннинг иккинчи яримида Ховос туманида қурилиши режалаштирилган "Озиқ-овқат саноат технопарки" ва ҳудудда амалга ошириш мумкин бўлган инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда сўз олган Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Хитойдаги етакчи компаниялар вакилларини Сирдарёда кўриб турганидан мамнунлиги айтиб, ҳамкорлик йўналишлари ва биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Тақдимотда Президентимиз томонидан Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантириш юзасидан илгари сурилган ташаббуслар доирасида ишлаб чиқилган янги лойиҳа таклифлари, ташаббускор сармоядорлар учун яратиб бериладиган имконият ва имтиёзлар, шунингдек, "Озиқ-овқат саноат технопарки" лойиҳасининг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Умумий 10 гектар майдонда барпо этиладиган технопарк катта сиғимга эга музлатгичли омбор, офислар, меҳмонхоналар, божхона, автопарк, фитосанитария ва ветеринария текшируви ҳамда контейнерлар қабул пунктларини ўз ичига олади.

Лойиҳанинг биринчи босқичида агрологистика маркази ва йирик омборхоналар қурилиши кўзда тутилмоқда. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, сақлаш ва экспорт қилиш имконини кенгайтиради. Йирик логистика маркази Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.

Тақдимот якунида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва биргаликда амалга ошириш зарурлиги ҳақида якдил фикр билдирилди. Хитойлик ишбилармонлар вилоятда эркин фаолият юритиши учун берилаётган кафолат уларга ишонч ва куч бағишлашини таъкидлашди.

Кун охирида вилоят ҳокими Хитой ишбилармон доира вакиллари гуруҳини қабул қилди. Унда икки томонлама шериклик муносабатларининг янги даврида долзарб бўлган масалалар батафсил муҳокама қилинди. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ташаббуси билан кейинги йилларда барча даражадаги ўзаро алоқалар жадал тус олгани, мулоқотлар янада мустаҳкамланиб, муҳим масалаларда томонлар бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

[gallery-12482]

Қишлоқ хўжалиги, ердан унумли фойдаланиш, муқобил энергетикани ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес, инфратузилмани модернизация қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, таълим соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда самарали тажриба алмашиш ва амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам батафсил кўриб чиқилди. Бу, энг аввало, замонавий саноат қувватларини барпо этиш, инвестициявий ва юқори технологик корхоналарни ташкил этиш борасидаги қўшма лойиҳаларни назарда тутади.
Бизнес форум давом этмоқда. 

Ш.Суяров,

Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой компаниялари Сирдарёда