Жорий йилнинг 16 июнь куни ЎзА сайти ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали “Дўмбирободликларни алдаб кетганлар изоҳ берадими?” сарлавҳаси остида танқидий мақола ҳамда видео эълон қилинди. Видеомақолада юқоридаги манзилда бир пайтлар ариқ ковланиб, иш чала ҳолда қолдириб кетилгани, МТМ ёнидаги ушбу ариқ ичида чиқиндилар тўлиб бораётгани, икки қаватли уйлар учун мўлжалланган ички йўлакларнинг сифати аҳоли талабига жавоб бермаётгани, бузилган гаражлар ўрнида ваъда қилинган ўйингоҳлар эса болалар учун орзу бўлиб қолаётгани ва бошқа бир қанча муаммолар баён қилинган эди.

Мазкур видеомақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу билан биргаликда, ушбу жараёнда туманнинг бошқа манзилларида истиқомат қилувчи яна бир неча фуқаролар ҳам агентлигимизга мурожаат қилиб, шу каби муаммолари борлигини маълум қилдилар, бу юзасидан ёритишимизни сўрадилар.  

Жорий йилнинг 21 июнь куни эса Чилонзор тумани ҳокимлигининг ЎзАда эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагича расмий муносабати эълон қилинди:  

“Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ходимлари  Миллий ахборот агентлиги журналистлари томонидан танқид остига олинган Чилонзор тумани  Катта Дўмбиробод маҳалласига бориб, кўтарилган муаммолар юзасидан ўрганиш ўтказди.  

Ўрганишлар жараёнида МФЙ раиси, маҳаллага бириктирилган БСК раҳбари ва  Республика Ишчи гуруҳи вакили,  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходими Ўткир Рустамжонов иштирок этди.  

Ўрганишлар давомида маҳалланинг Ўсмир кўчасидаги  йўл юзида тўпланган шох-шаббалар ва чиқиндилар туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тозалаб олиб чиқиб кетилди. Мактабгача таълим ташкилоти олдидаги ариқ ичидаги чиқиндилар ҳам туман “Махсустранс” бўлими томонидан олиб чиқиб кетилди.  Маҳаллада аҳолини электр билан таъминлаш учун вақтинча ўрнатилган кабеллар очиқ майдонда турганлиги ҳам аҳолида эътирозига сабаб бўлаётган экан. Бугун туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан бу муаммо ҳам бартараф этилди” дейилган, расмий муносабатда.  

Шунингдек, маълум қилинишича, аҳолининг маҳалла ички йўлларининг таъмирлаш ишлари жуда сифатсиз бажарилгани ва йўллар ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақидаги эътирозларини бартараф этиш чораларини кўриш учун туман ҳокимлигининг айни шу йўналишга масъул бўлган мутасаддиларига йўналтирилган.

“Биз шу ўринда маҳаллалардаги аҳоли муаммоларини бартараф этилишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ОАВ вакилларига, шунингдек, камчиликларни бартараф этишга кўмаклашаётган Республика ишчи гуруҳи вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз” дейилган  Чилонзор тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумотида.  

Расмий муносабатга илова қилинган фотосуратларда эса дарҳақиқат, масъуллар томонидан ҳудуддаги муаммо ва камчиликлар ўрганилаётгани, аҳоли билан бевосита юзма-юз учрашиб, мулоқот қилингани, шу аснода ечиш лозим бўлган масалаларга аниқлик киритилгани каби ҳолатлар акс этган.

ЎзА туман ҳокимлиги ва бошқа масъулларнинг ўз ҳудуди аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларга бефарқ бўлмагани, вазиятга ҳолис баҳо берган ҳолда биринчи галда диққатни кескин танқидга эмас, муаммоларни  бартараф этишга қаратганини юксак баҳолайди. Бунинг учун Чилонзор тумани ҳокимлиги ва ҳокимликнинг ахборот хизматига, шунингдек, бошқа масъул ходимларга алоҳида миннатдорчилик билдиради. Муаммолар тўлиқ бартараф этилганидан сўнгги манзараларни эса ижобий кайфиятда тасвирга муҳрлаш режаси борлигини маълум қилади.  

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади”...

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чилонзор: Дўмбирободликларнинг муаммолари бартараф этилади — Расмий муносабат