“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Ҳисоб палатасининг бюджет маблағлари устидан тизимли назорат ўрнатиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган.

Қонун билан Давлат бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ва раҳбарларнинг жавобгарлигини ошириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча қоидалар киритилмоқда.  

Жумладан, бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағларини олувчиларнинг, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг мол-мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш аниқланган тақдирда Ҳисоб палатаси томонидан маъмурий жаримага тортилиши белгиланмоқда.

Палата фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ҳисобот бериб бориш тизими жорий қилинмоқда.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида шу ҳақда гап борди.  

Навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш жараёнида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.  

Киритилаётган янгиликка кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ фуқаролик судларига кўриб чиқиш учун берилган даъволар ва шикоятлар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.

Қонун билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.

Сенаторлар мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат органларига судларга мурожаат қилиш учун ажратилган давлат божи тўловидан тежалган маблағларни тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари янада ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш учун йўналтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳисоб палатасининг жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб бориш тизими жорий қилинади