Жондор туман ҳокими Санъатилло Ҳикматов ташаббуси ва ҳомийлигида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек қаламига мансуб “Маҳмуд Торобий” драматик достони ва А. Якубовскийнинг "1238 йилдаги Торобий қўзғолони” рисоласи “Маънавият” нашриётида чоп этилди. Буюк мутафаккир адиб, академик Ойбек ижодида Бухоро мавзуси етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

“Маҳмуд Торобий” драматик достони уруш даврининг талаби билан тез ёзилиши ва саҳна юзини кўриб, томошабинларни душманга қарши мардона курашга рағбатлантириши мақсадида ёзилган.  

Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбарияти топшириғи билан 1941 йилнинг 15 сентябрида бошланган “Маҳмуд Торобий” опера-либреттоси устидаги иш ўша йилнинг 10 октябрида якунланди. Ойбек 25 кунда 6 пардали опера-либретто (кейинчалик драматик достон тарзида эълон қилинган асар) ни ёзиб тугатди.  

Ойбек ижодини диққат билан кузатган киши унинг халқни мустақиллик, маданий ва маърифий тараққиёт сари етакловчи тарихий шахсларга катта ҳурмат билан муносабатда бўлгани ва уларни ўз асарларига қаҳрамон этиб танлаганини кўради. Маҳмуд Торобий ҳам Ойбек учун шундай сиймолардан бири бўлибгина қолмай, Ватан ва халқ тақдири ҳал этилаётган бир вақтда ўз зиммасига шу халқни миллий озодлик кураши байроғи остида бирлаштиришдек тарихий вазифани олган улуғ раҳнамо эди. Унинг назарида, Маҳмуд Торобий номи афсоналар билан қуршалган Муқанна ва Хоразмшоҳнинг ўғли Жалолиддиндан ҳам кучлироқ, том маънодаги халқ қаҳрамони эди.  

Ойбек Маҳмуд Торобий сингари кучли шахсларнинг тарих олдидаги бурчини шараф билан ўташини тасвирлашга алоҳида эътибор берди. Асар 1944 йилда илк маротаба саҳналаштирилган. Алишер Навоий театри архивидаги суратлар ва эскизлар шундан далолат бериб турибди. Афсуски, ушбу асар шўро давлат сиёсатига мос келмаганлиги учун қайта саҳналаштирилмаган. 

“Маҳмуд Торобий” достони Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг 1976 йил нашр қилинган мукаммал асарлар тўплами 4-томидан жой олган. Мана ярим асрдан кейин (аниқроғи 47 йилдан сўнг) ушбу асар илк маротаба қайта чоп этилмоқда.  

Рус шарқшунос олими, академик А.Якубовскийнинг "1238 йилдаги Торобий қўзғолони” номли рисоласи илк маротаба ўзбек тилига ўгирилиб, таржима ва изоҳлари билан чоп этилди. Мазкур тарихий манба БухДУ доценти Азалшоҳ Ҳамроев ва Турон Зармед университети катта ўқитувчиси Мавлуда Раҳмоновалар томонидан ўзбек тилига илк маротаба таржима қилиниб, нашр этилди.  

Рисола Алоуддин Атомалик Жувайний қаламига мансуб “Тарихи жаҳонкушо” (“Жаҳон фотиҳи тарихи”) асари асосида тайёрланган. Аҳамиятлиси шундаки, А. Якубовский ўз рисоласида мазкур асарда Маҳмуд Торобий шахси ва унинг Ватан озодлиги йўлидаги сайъи-ҳаракатлари ҳаққоний баҳосини топган дея ҳисоблаган ва  шуниндек, асардаги муаллифнинг  “мўғулпараст”  сифатида ёзиб қолдирган туҳмат ва бўҳтонларини ошкора қоралаган.  

Академик Якубовскийнинг ушбу рисоласи Ўзбекистон тарихининг миллий озодлик кураши ва уларнинг қаҳрамонларига нисбатан адолатни тиклаш учун қимматли манба бўлиб ҳисобланади. Ушбу рисола юқорида айтиб ўтилган барча камчиликларнинг олдини олиш ва китобхонга 20 йил давомида Боғдод ҳокими лавозимида мўғулларга астойдил хизмат қилган Атомалик Жувайний китобидаги халқ қаҳрамони, мўғуллар зулмига қарши халқни отлантирган Маҳмуд Торобий шахсига нисбатан адолатсиз таърифларни таҳлил қилиб, ҳақиқатни тиклашга хизмат қилади. Ушбу нодир китоб БухДУ АРМига “Севимли кутубхонамга” акцияси доирасида муаллифлар номидан совға қилинди. Акция давом этмоқда.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Севимли кутубхонамга" акцияси доирасида "Маҳмуд Торобий" китоби совға қилинди