Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Сайёра Файзиева Олмалиқ шаҳри ва Оҳангарон туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Хусусан, Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов, партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Олмалиқ шаҳри фаоллари,  тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида келгуси 7 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор мақсад ва вазифаларни батафсил шарҳлаб берди. Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишда “инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” эзгу ғоялар сайловолди дастурида ҳам устувор этиб белгилангани эътироф этилди. Учрашувда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни ривожлантириш йўлида бутун эл-юртимизни жипслаштиришда Шавкат Мирзиёевнинг меҳнатини алоҳида қайд этди.  

Оҳангарон туманидаги учрашув ҳам фаол муҳокамаларга бой бўлди. Ишончли вакил ўз нутқида сўнгги йилларда тобора обод қиёфа касб этаётган Оҳангарон туманидаги ижобий ўзгаришларни алоҳида эътироф этди. Хайрли ишларнинг амалга оширилиши замирида мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, юритилаётган оқилона сиёсатнинг ўрни беқиёс. Партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Буни мамлакатда асосий драйвер соҳалардан бирига айланган қишлоқ хўжалигида ҳам кўриш мумкин.

Партиянинг номзоди одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида драйвер соҳалардан бирига айланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилишининг белгилангани таҳсинга сазовор.

Ишончли вакил сайловчиларни Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти учун овоз берамиз