Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 364 та юридик шахс томонидан 300,4 млрд. сўм солиқ тўланган.

Шундан 50,6 млрд. сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 563,6 млрд. сўмни ташкил этган.

Қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 7,6 млрд. сўм.  

Энг йирик солиқ тўловчилар сифатида KFC ва Evos ресторанлар тармоғига эгалик қилувчи “International Foodchain“ ва ”Mac food servis“ компаниялари қайд этилган бўлса, кейинги ўринни ”Euro Asia lider service“ МЧЖ эгаллаган.  

Мазкур солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида ҚҚС – 22,5 млрд. сўм, фойда солиғи – 16,4 млрд. сўм, JShODS – 9 млрд. сўм, бошқа солиқлар – 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумий овқатланиш шохобчалари тўрт ой ичида 300 млрд. сўм солиқ тўлаган