Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 4 нафар тадқиқотчисининг илмий мақолалари яқинда нашр қилинган “Ислом цивилизациясининг мусулмон олимлари” номли халқаро тўпламда чоп этилди.

Малайзия ва Ўзбекистондаги 20 нафардан ортиқ нуфузли олимнинг тегишли мавзулардаги мақолалари жамланган мазкур тўпламдан марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдовнинг “Мовароуннаҳр кутубхоналари тарихидан”, директор бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраевнинг “Хоразмий ва Беруний: замонавий цивилизация мутафаккирлари ва асосчилари”, директор ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиевнинг “Ислом цивилизацияси ривожида Алоуддин Усмандий Самарқандийнинг ўрни” ва илмий-тадқиқотлар бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Меҳрожиддин Амоновнинг “XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқатига оид манбалар” номли тадқиқотлари ҳам ўрин олди.  

Тўплам Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти томонидан нашр этилган бўлиб, халқаро Scopus электрон платформасига киритилган.  

Куни кеча тўплам муҳаррирлари Малайзия Миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор Фариза Бинту Шам ҳамда институт доценти Муҳаммад ал-Адиб бин Самури Марказга ташриф буюриб, мазкур тўплам тақдимотини ўтказди. Тақдимотда меҳмонлар Марказ тадқиқотчилари илмий ишларининг халқаро даражадаги эътирофи икки илмий муассаса ўртасида имзоланган Меморандум асосида олиб борилаётган узвий ҳамкорликнинг амалий натижаси сифатида баҳолаб, муаллифларини самимий муборакбод этди.  

Тадбирда иштирокчилар томонидан икки халқнинг бир-бирига яқин қадриятлари янада юксак натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин ҳозирлаши алоҳида таъкидланди.  

Ғ. Ҳасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимларимиз мақолалари эътироф этилди