Жорий йилнинг 16-23 май кунлари Боку шаҳрида XIII Xaлқаро муғом (мақом) фестивали бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги Р.Глиэр номидаги  Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Наманган вилоятининг 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро вилоятининг  мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда Ромитан туманидаги  12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг 16 ёшгача бўлган  6 нафар ўқувчиси қатнашди.

Фестиваль якунига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан Р.Глиэр  номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов биринчи ўринга муносиб топилди.

Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиэр номидаги  Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси  Сардор Нарзуллаев иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Оғабек Аҳтамов фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга фестивалнинг "Энг ёш муғом (мақом) ижрочиси" сифатида Р.Глиэр номидаги Республика  ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф  этилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

    Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боку шаҳрида ўтказилган XIII Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонликлар совриндор бўлди