Сўнгги вақтларда Самарқанд туманининг Жўйисой маҳалласида барпо этилган 12 қаватли меҳмонхона биноси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Кўпчиликни мазкур бино тақдири қизиқтирмоқда. Бу бинонинг қурилиши антиқа бўлиб, сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Шу боис, ўтган йилда сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермагани учун уни бузиш бўйича суд қарори берилган. Шунга қарамай, у ерда қаҳвахона ишлаётгани аниқланди ва Мажбурий ижро бюросига қарор ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланди.

Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, вазирликнинг вилоят бошқармаси ўрганиш ишларини олиб борган. Жараён давомида бинонинг 1-қаватида ноқонуний равишда қаҳвахона фаолият юритаётгани аниқланган.  

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф. Халиловга Самарқанд тумани "Жўйисой" МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори мавжуд. Бугунги кунда мазкур суд қарорининг ижроси МИБ нинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувида. Таъкидланишича, Самарқанд тумани қурилиш бўлими томонидан 2023 йил 15 май куни МИБ Самарқанд тумани бўлимига суд қарорининг ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланган.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, қурилиши 2012 йилда бошланган бино 2 қават ертўлага ҳам эга.  

Қурилиш ишларида муҳандислик геологияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган ҳамда тасдиқланмаган. Белгиланган тартибда шаҳарсозлик кенгашидан ўтмаган. Меҳмонхона мажмуаси объекти бош режасини натурага кўчириш далолатномаси расмийлаштирилмаган. Қурилиш объектида фойдаланилган қурилиш материалларининг талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги паспорт ва сертификатлари тақдим этилмаган.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги 12 қаватли антиқа бино бузилади