Сурхондарё вилоятида дунёнинг нуфузли университетлари талабалигига қабул қилинаётган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Жумладан, аввалроқ Термиз шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Бехрузбек Эшдавлатов сайёрамиздаги 33 та олийгоҳ талабаси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу кунларда тоғли Бойсун туманида тарқалган хушхабарга кўра, тумандаги 13-мактаб битирувчиси Фотима Хурсанова бир йўла жаҳондаги 15 та олий таълим муассасаси талабалигига қабул қилиниб, 1 миллион 112 минг доллар миқдоридаги грант соҳибаси бўлди.
Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, иқтидорли ўқувчини Америка Қўшма Штатларидаги Artsadia, Arizona, Michigan Technological, Wingate, Adelphi, Canisius College, Transylvania, Stoney Brook, Буюк Британиядаги Manchester, British Management University каби нуфузли университетлар грант асосида ўқишга таклиф этди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА